platina.uz
Жамият

Андижонда “Цефтриаксон” сабаб беш ёшли қизалоқ вафот этдими?

Андижонда “Цефтриаксон” сабаб беш ёшли қизалоқ вафот этдими?
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоят Балиқчи туманида “Цефтриаксон” дори воситаси юборилишидан сўнг беш ёшли қизалоқ бевақт вафот этганлиги ҳақида аянчли хабар пайдо бўлди. Ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилди: 2022 йил 9 декабрь куни Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли қабулхона бўлимига соат 16:30да 2018 йилда туғилган У.М ота-онаси ҳамроҳлигида олиб келинган. Қабулхона шифокори томонидан кўрилганда ҳолати ўртача оғир, тана ҳарорати кўтарилмаган, беморда “Ўткир респиратор вирусли инфекцияси, асорати ўткир бронхит” хулосасини қўйган ва ота-онасига беморни юқумли касалликлар шифохонасида ёки оилавий шифокорлик пунктида оилавий шифокори назоратида даволанишини тавсия берган. Шифокор Медипим(цефалоспорин) 500мг + новокаин 0,5% - 5,0 мл синама билан 2 махал 7 кун; Дексаметазон 1,0 м/о га 1 махал 5 кун; Амбрацол 1 тадан 3 махал 5 кун; Лоротал ½ таб 1 махал тавсия қилган 2 кун, доимий шифокор назоратини тавсия этган. Беморни ота-онаси болани юқумли касалликлар бўлимига олиб борган, навбатчи ҳамшира З.Рахимова муолажани бошламоқчи бўлиб, инъекцияларни тайёрлаётган даврда “Медипим” дори воситаси йўқлигини айтган, шунда беморнинг онаси “цефтраксион” дорисини олиб келган, ҳамшира “белгиланган тартиб риоя қилмасдан, шифокор тавсияси алмашганидан хабардор бўлган, ҳолда дорига аллергия синамасини қўймаган, Витамин “С”(asidi ascorbini) 5%-2,0 томир ичига қилган, Дексаметазон 1,0 бир томонига, иккинчи томонига Цефтраксион 1,0 мускул ичига юборган, бир дақиқа ўтмай бола қусган ва кўкариб кетганлиги сабабли, бола “шошилинч тиббий ёрдам” бўлимига олиб ўтилган, ҳаракатлар бефойда бўлиб, вафот этган. Ўлимга олиб келган асосий гумон ”Цефтриаксон”-дори воситасига аллергия бўлиши мумкин, аниқ жавобни Суд аниқлайди. Барча ҳолатлар, шунингдек ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди, суриштирув-тергов ҳарақатлари бошланган, Балиқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2023 йил 16 январдаги 35-1-18-ТВ/2023-сонли буйруғига асосан ҳамшира Р.З. ишдан четлатилган. Албатта ҳамширанинг ҳаракатларида ёмон нияти бўлмаган, аммо айбдорлик даражаси суд қарори асосида хулоса қилинади, шунингдек “Цефтриаксон” дори воситасининг яроқлилиги, сифатини текшириш, дори сотилган аптекадаги “Цефтриаксон” дориларини таркибини текшириш тугагунча савдодан тўхтатиб туриш тавсия этилган. Балиқчи туманида яшовчи беморнинг онаси Ф. билан сухбат ўтказилганида, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай боланинг юрак уруши тикланмаганлигини, бола вафот этганлигини, ушбу бахтсиз воқеада бирор инсонни айблаб, шикоят қилиш нияти йўқлигини билдирган. Балиқчи туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid