platina.uz
Жамият

2022 йилда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 7,5 млрд долларга етди

2022 йилда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 7,5 млрд долларга етди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йилнинг январь-декабрь ойи учун Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
2022 йилнинг январь-декабрь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 17,2 фоизга ўсиб, 7,5 млрд долларга етди, бу умумий савдо ҳажмининг 15,0 фоизини ташкил этди. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорт 3,1 млрд долларни (ўсиш 15,4 фоиз), импорти эса $4,4 млрд.ни (ўсиш 18,6 фоиз) ташкил этди.
2022 йилнинг январь-декабрь ойлари якунида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси: – Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси $4,6 млрд.ни (ўсиш 17,9%) ташкил этиб, экспорт ҳажми $1,4 млрд.га, импорт ҳажми эса $3,2 млрд.га етди. – Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси $1,3 млрд.ни (ўсиш 32,1%) ташкил этиб, экспорт ҳажми $979,3 млн.га, импорт ҳажми эса $280,7 млн.га етди. – Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси $926,3 млн.ни (ўсиш 2,7) ташкил этиб, экспорт ҳажми $194,8 млн.га, импорт ҳажми эса $731,5 млн.га етди. – Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси $674,4 млн.ни (ўсиш 11,4%) ташкил этиб, экспорт ҳажми $519,9 млн.га, импорт ҳажми эса $154,5 млн.га етди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистонга тўғри келади – 62%, қолган қисми: Қирғизистон – 17%, Туркманистон – 12% ва Тожикистон – 9%
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid