platina.uz
Жамият

“Volkswagen Caddy“ тез тиббий ёрдам машиналарининг навбатдаги партияси ҳудудларга топширилди — ССВ

“Volkswagen Caddy“ тез тиббий ёрдам машиналарининг навбатдаги партияси ҳудудларга топширилди — ССВ
Республика тез тиббий ёрдам маркази автобазаси 110 та “Volkswagen Caddy” русумли сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари билан бойиди. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, “103” хизматида 2938 дона "Тез ёрдам" машинаси бўлиб, шундан 648 таси ёки 22 фоизи норматив ҳужжатларга асосан янгиланишга муҳтож. Жиззах вилоятида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов ва вазирлик масъул вакиллари иштирокида ўтган янги тез тиббий ёрдам автомашиналарини тантанали топшириш маросимида таъкидланганидек, “Volkswagen Caddy“ юқори техник кўрсаткичга эгалиги, ҳаракатланиш қобилияти юқорилиги ва ихчамлиги билан ажралиб туради. Мазкур автомобилларни лойиҳалаш ва жиҳозлашда шифокор ҳамда беморларга имкон қадар қулайлик яратишга эътибор берилган. Ҳозирги кунда "103" тасарруфида: — 244 та “Hunday”, — 145 та “Volkswagen Caddy”, — 90 та “Nissan”, — 46 та “Toyota”, — 228 та “Ford”, — 13 та “Foton”, — 37 та “УАЗ”, — 5 та “Isuzu NLR”, — 29 та “Isuzu D-MAX”, — 19 та “Газель”, — 2082 та “Damas” машиналари хизмат кўрсатмоқда. Президентимизнинг 2021 йил 27 майдаги 5129-сон ва 2022 йил 16 июндаги 283-сон қарорларига мувофиқ, тизимдаги мавжуд “Damas” русумли ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги автотранспорт воситаларини 2022-2024 йилларда янгилаш белгиланган. — Халқаро тажрибани ўрганиб, А, Б, C тоифали "Тез ёрдам" автомобиллари учун стандартларни ишлаб чиқишга вазирлик даражасида жиддий эътибор қаратилмоқда, — дейди О.Фозилкаримов. — Янги қабул қилиб олинган А тоифали ушбу автомашиналар тез тиббий ёрдам бригадалари ишини янада такомиллаштиришга мўлжалланган. Шу ернинг ўзида 110 та автомобилни барча ҳудудларга тақсимлаб бердик. Ишончимиз комилки, бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” автомобиллари узоқ йиллар халқимиз манфаатлари учун хизмат қилади. Тадбир давомида вазирлик масъуллари янги тез тиббий ёрдам машиналарини қабул қилиб олган ҳайдовчилар билан уларнинг имкониятлари ҳақида суҳбатлашди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid