platina.uz
Жамият

Саида Мирзиёева: "Бир жойда қотиб тураверамиз, aгар..."

Саида Мирзиёева: "Бир жойда қотиб тураверамиз, aгар..."
Сўнгги вақтларда кенг жамоатчилик томонидан оиладаги зўравонлик ва унинг асосий жабрдийдалари аёллар, болалар бўлиб қолаётгани кўп ва хўп муҳокама қилинмоқда. Бу борада фаол жамоатчилик вакиллари ўз таклифларини билдириб  келмоқда . Бугун Сенатда ННТ, давлат идоралари ва фаоллар иштирокида оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонуннинг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади. Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири бу борада қисқача ўз фикрини билдирди:
Оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо тайинламагунича, ушбу жиноятга давлатнинг муносабати Жиноят кодексида аниқ акс этмагунича, бир жойда қотиб тураверамиз. Бусиз бошқа ҳеч нима ёрдам беролмайди, юзаки чоралар ҳам, энг илғор гендер лойиҳалари ҳам, қуруқ гап билан тарбиялашга уринишлар ҳам. Олдин аёллар олдидаги масъулиятни белгилаган ҳолда, уларни ҳимояловчи Қонун жорий этилиши зарур. Қолгани кейин бўлади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid