platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда журналистлар ички ишлар органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади

Ўзбекистонда журналистлар ички ишлар органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади

«Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланган. Кодекс ички ишлар органлари ходимларини «Инсон қадри учун» тамойили асосида тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришишга қаратилган. Қарорга кўра, ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимини яратиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланган, соҳа олимлари, фахрийлари ва журналистлардан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилади. Қуйидагилар жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланган:
  • ички ишлар органлари фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, соҳа бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш;
  • ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ижтимоий фикр ва жамият манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш чораларини кўриш;
  • ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупция ҳолатлари бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ва унинг натижасини кенг жамоатчиликка етказиш.
Шунингдек:
  • Ички ишлар вазирлиги академиясига — ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини, шу жумладан, шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига — ўқув-тайёрлов марказларини ташкил этган ҳолда, иш вақтидан ташқари пайтда академик лицей ўқитувчилари томонидан ўқувчи ва фуқаролар учун ихтиёрийлик асосида қўшимча ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича пулли таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи берилди.
Бунда, қўшимча ўқув машғулотларидан тушган маблағлар академик лицей жамғармасида жамланиб, унинг 50 фоизи машғулот ўтказган ўқитувчининг ойлик маошига, 50 фоизи академик лицейнинг моддий-техник ва ўқув базасини ривожлантириш ҳамда бошқарув-ёрдамчи ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid