platina.uz
Жамият

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг аҳамиятини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг аҳамиятини қайд этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этган Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди. Суҳбат аввалида Озарбайжон ташқи сиёсий идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва тилакларини етказди. Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро савдонинг ошиб бораётгани, автомобиллар ишлаб чиқариш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш борасидаги кооперация лойиҳаларининг бориши мамнуният билан қайд этилди. Бундан ташқари, нефть-газ ва кимё саноати бўйича йирик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Қўшма инвестиция фонди ташкил этилмоқда. Халқаро ва минтақавий тузилмалар, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бўлажак олий даражадаги учрашув ва тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid