platina.uz
Жаҳон

Фарғонада бир хонадондан  1400 дан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди

Фарғонада бир хонадондан  1400 дан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Б. ва бошқалар, 240 дона “Тропикамид”, 2,1 минг дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро Ф.Т.га 28 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.А. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро О.А.га 1 980 дона “GULSEF-SB” номли дори воситасини 28,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 22 дона “Ферасофт-S” ва 5 дона “Ferrac” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шунингдек, Х.А.нинг хонадонидан жами 1 470 дона “Mikonid”, “FerroZinc”, “Immuzinc” ҳамда яроқлилик муддати ўтган 434 дона “HINDCEF-SB”, “БАЗОЦИД” ва “ЛикоМаст” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid