platina.uz
Жамият

"Дрифт"чига чора кўрилди

"Дрифт"чига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Cobalt" русумли, 01P230QB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси турли хавфли манёврлар билан ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътизорларига сабаб бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати қуйидагиларни маълум қилди. Маълум бўлишича, видео Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid