“Биз соғлигимизни давлат ва ҳукуматга ишонсак бўладими?”

Цифтракцион препарати кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотикларнинг 3-авлодига мансуб бўлиб, бактериал инфекцияларни даволашда қўлланилади. Ушбу препарати шамоллаш, грипп ва бошқа вирусли инфекцияларни даволашда таъсир кўрсатмайди. Аммо юртдошларимиз эътибор қаратиши керакки, цифтракцион шифокор рецепти асосида берилади ва шифокор назорати остида қўлланиладиган препаратдир. Кучли инфекцион касалликларда стационар шароитда қўлланилади. Уй шароитида мутлақо қўллаш мумкин эмас. Ўзбекистон ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган таркибида цифтракцион сақловчи барча препаратлар ўрнатилган тартибда лаборатор текширувдан ўтади ва сертификация берилади. Бу масалад юртдошларимизнинг хавотирга тушишларига ўрин йўқ. Аммо юртимизда айнан дори препаратларининг ноқонуний сотилиши ортидан оғриқли ҳолатлар борлигини инкор этиб бўлмайди. Масалан, 2021 йилнинг ноябр оийда Ангренда «Цефтриаксон» дори воситаси сабаб вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Соғлиқ сақлаш вазирлиги эса мазкур ҳолат бўйича берган изоҳида бемор қизнинг ўлимига Цефтриаксон дори воситаси инъекцияси сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини билдирган.Бу ҳолатлар яна бир қатор саволларга сабаб бўлиши шубҳасиз. Яъни ўзи дори воситасининг Ўзбекистонга кириб келиш тартиби қандай? Битта дори восита намунаси стандарт текширувидан ўтса, кейин кириб келаётганлари текширувдан ўтказилмасдан реализация қилинаверадими ёки? Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматованинг тақдим этган маълумотларига кўра, дори воситаси Ўзбекистон бозорига кириб келишидан олдин давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Бунинг учун ушбу дори воситаси намуналари лаборатория синовлари, зарур ҳолларда эса клиник синовлардан ва 5 модулдан иборат рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари эса тегишли ва холис экспертлар томонидан экспертизадан ўтказилади. Зарур ҳолларда ишлаб чиқариш шароитлари ҳам инспекторлар томонидан ўрганилади. Ва санаб ўтилган экспертизанинг ижобий натижаларига биноан давлат рўйхатидан ўтказилади ва муддати 5 йил бўлган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади. “Док-1 Макс препарати машмашасидан кейин аҳолини хавотирган солган яна бир савол шу бўлдики, битта дори восита намунаси стандарт текширувидан ўтса, кейин кириб келаётганлари текширувдан ўтказилмасдан реализация қилинаверадими ёки?” деган сўровимизга эса дори воситасининг ҳар бир серияси бозорга киришидан олдин лаборатория синовларидан ўтказилади деди Агентлик матбуот котиби. – Сўнгги воқеаларга қадар “Док-1 Макс” дори воситасининг бирор ножўя таъсири кузатилмаганмиди?
“Док-1 Макс” дори воситаси 2012 йилдан бери Ўзбекистон тиббиёт амалиётида қўлланилиб, жиддий ножўя таъсирлар берганлиги ҳақида агентлик ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази”га мурожаат келиб тушмаган. Яъни, шу пайтгача таъсир этувчи моддалар ва қўшимча моддаларнинг организмга салбий таъсири аниқланмаган. Лекин, минг афсуски, бу ҳақида сигнал келиб тушганидан кейин, дори воситасининг барча сериялари лаборатория текширувларидан ўтказилди. Бунда нафақат таъсир этувчи моддалар, балки унинг таркибидаги қўшимча моддалар ҳам ўрганилди. Ва натижада дори воситаси таркибидаги қўшимча моддалардан бирининг ўзгарганлиги аниқланди.– Ишлаб чиқарувчи компания дори воситасининг таркиби ўзгарганда бу ҳақида тегишли органларни огоҳлантириши зарурми?
Халқаро нормалар ва Ўзбекистон қонунчилигига биноан ишлаб чиқарувчи давлат марказига дори воситаси таркибидаги ҳар қандай, ҳаттоки кичик ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида маълумот бериши зарур. Бунда киритиладиган ўзгартириш ва қўшимча одам организмига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолларда ушбу қўшимча ва ўзгартириш рад этилади. Минг афсуски, ишлаб чиқарувчи томонидан давлат марказига бундай маълумот тақдим этилмаган.Шунингдек, айнан “Док-1 макс” бўйича Platina.uz ни қуйидаги саволларнинг жавоблари қизиқтирди:
Бироқ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби томонидан ушбу масалага масъул бўлганлар ҳозирги вақтда “Док-1 Макс” иши бўйича терговга жалб қилингани сабабли бу саволларга айни пайтда изоҳ бериш имконсизлигини билдирди...
- Ушбу оғриқли ҳолат бўйича соҳага бегона бўлмаган профессорлар, шифокорлар ўз муносабатларини билдириб чиқишди. Хусусан, профессор Зарифбой Ибодуллаев билан тайёрлаган интервьюмизда респондентимиз соҳа вакили сифатида дори саноатидаги қатор коррупцион ҳолатларни санаб ўтди. Масалан, дориларни лаборатория текширувидан ўтказишда лицензия беришдаги ҳолатлар... Бунга қандай изоҳ бор?
- Ўрганишлар натижасида айнан “Док-1 макс” препарати таркибида умуман тиббиётда, фармокологияда ишлатилмайдиган кимёвий моддалар қўлланилган бўлиб чиқди, бу нимадан далолат? Тизим масъулларининг масалага “таниш-билиш” ёндашувими, соҳани яхши билмаслигими ёки бундай назоратни ўтказишда лаборатория жиҳозлари бўйича муаммо борлигими?
