platina.uz
Жамият

Россияда ўзбекистонлик эркак баландликдан қулаб тушиши оқибатида вафот этди

Россияда ўзбекистонлик эркак баландликдан қулаб тушиши оқибатида вафот этди
Россиянинг Мали Карлино қишлоғидаги корхонада ўзбекистонлик ишчи вафот этди. Бу ҳақда «ЛенТВ24» хабар берди. Хабарда айтилишича, Ломоносовский туманидаги навбатчилик бўлимига Малое Карлино қишлоғида эркак киши катта баландликдан қулагани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 44 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасадини топиб олган. У ёпишқоқ лента заводида ишчи эди. Йиқилиш вақтида марҳум 13 метр баландликда том ёпиш ишларини бажараётган эди. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва шароитлари ўрганилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзбекистонлик ишчи ишлатган хавфсизлик камарини олиб қўйишди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid