platina.uz
Жамият

Ўзбекистондаги 700 дан ошиқ мактабда 3-чорак онлайн шаклда бошланди

Ўзбекистондаги 700 дан ошиқ мактабда 3-чорак онлайн шаклда бошланди
23 январдан республикадаги барча таълим муассасаларида дарслар бошлаб юборилди. Ҳозирда 10 минг 104 та мактабдан 9 минг 387 тасида ўқув жараёнлари анъанавий, 717 тасида эса онлайн шаклда олиб борилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, синф хоналарда ҳаво ҳароратини меъёр даражасида сақлаш имконияти бўлмагани учун айрим мактабларда дарслар вақтинча масофавий шаклга кўчирилган. Вазирлик хабарига кўра «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар, коммунал хизмати ташкилотлари билан биргаликда таълим муассасаларида ўқиш жараёнларини ташкил этиш юзасидан барча зарур чораларни кўриб, масофавий таълим шаклида бўлган мактаблар ҳам босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилади»
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid