platina.uz
Спорт

Ўн нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати финалига чиқди

Ўн нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати финалига чиқди
Бангкокда ўтаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун ажойиб натижаларга бой бўлмоқда. Бугун йигитлар ўртасидаги ярим финал жанглари якунига етди. Аҳамиятлиси, унда рингга кўтарилган 11 вакилимиздан 10 нафари ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси энг кўп финал йўлланмасига бўлган жамоага айланди. Бугунги натижалар: -48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев — Лестер Дуренс (Филиппин) 5:0 -51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов — Танарат Саенгпет (Таиланд) 0:5 -60 кг: Дилшод Абдумуродов — Фидо Рафаел (Индонезия) 5:0 -63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев — Аскат Култаев (Қирғизистон) 3:2 -67 кг: Бекзод Ҳамидов — Ихтиёр Нишонов (Қирғизистон) 4:1 -71 кг: Нурислом Исмоилов — Нурадин Рустамбек Уулу (Қирғизистон) 5:0 -75 кг: Аълохон Абдуллаев — Абдумалик Болтаев (Тожикистон) 5:0 -80 кг: Жасурбек Йўлдошев — Ерасил Жакпеков (Қозоғистон) 4:1 -86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев — Нурсултан Болотбаев (Қозоғистон) 1-раундда нокаут ғалаба -92 кг: Нусрат Тоҳиров — Ерхат Бекзат (Қозоғистон) 5:0 +92 кг: Жаҳонгир Зокиров — Аманат Сабиргали (Қозоғистон) 5:0
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid