platina.uz
Жамият

Тошкентда Tracker тўхтаб турган автобусга бориб урилиб, ёниб кетди

Тошкентда Tracker тўхтаб турган автобусга бориб урилиб, ёниб кетди
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Tracker тўхтаб турган автобусга бориб урилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 22 январга ўтар кечаси тахминан соат 00.40 ларда Мирзо Улуғбек кўчаси 4-сонли автокорхона қаршисида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги Tracker русумли давлат рақами 01 D 467 SB бўлган автомобилда тезликни ошириб ҳаракатланган. Натижада руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатсиз турган Isuzu русумли автобус билан тўқнашув содир этган. Тўқнашувдан сўнг Tracker автомобилининг олд қисмида ёнғин чиққан. ЙТҲ натижасида Tracker автомобилидаги йўловчилар: 1992 й.т. Д.У., 1992 й.т. М.П., 1998 й.т. С.А.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid