platina.uz
Жамият

Тошкент вилоятида 3 та иссиқхона ноқонуний фойдаланаётгани аниқланди

Тошкент вилоятида 3 та иссиқхона ноқонуний фойдаланаётгани аниқланди
Зангиота туманида 3 та иссиқхона 5000 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, 20 январь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирларда иссиқхоналарда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан:
  • Туркистон ҳудуди, «Туробод» маҳалласида фуқаро З.Ариповга қарашли иссиқхонада 1 дона ностандарт (қўлбола) иситиш қозонини газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинган. Етказилган зарар миқдори 32,8 млн сўм (32,8 минг м3);
  • Чиғатой-Оқтепа ҳудуди, «Бўстон» маҳалласида фуқаро И.Фозиловга қарашли иссиқхона 1 дона ностандарт (қўлбола) иситиш қозонини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди. Етказилган зарар миқдори 30,7 млн сўм (30,7 минг м3);
  • Юқоридаги манзилда ушбу фуқаро И.Фозиловга қарашли иккинчи иссиқхонада 1 дона ностандарт (қўлбола) иситиш қозони газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Етказилган зарар миқдори 24,1 млн сўм (24,1 минг м3 )ни ташкил этди.
Мазкур иссиқхоналар томонидан етказилган умумий зарар миқдори 87,6 млн сўмни (87,6 минг метр куб) ташкил этди. Бу ўртача 5000 та хонадоннинг бир кунлик табиий газ истеъмолини ташкил қилади. Аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун тайёрланмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid