platina.uz
Жамият

Сингапурнинг таълим тажрибаси татбиқ этилади

Сингапурнинг таълим тажрибаси татбиқ этилади
Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосари Дурдона Раҳимова Сингапурнинг “SixClouds Pte Ltd” компанияси етакчи эксперт мутахассислари билан учрашди. Учрашувда Шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси мутасаддилари, таълимда халқаро дастурлашни амалга оширувчи кординаторлар, хорижий тиллар бўйича мутахассислар иштирок этишди. Мулоқот давомида кейинги пайтда мамлакатимизда таълимга давлат сиёсати даражасида алоҳида эътибор берилаётганлиги, хусусан, жорий йил ҳам «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб номланганлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 16-17 январь кунлари Сингапурга расмий ташрифи доирасида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлган Сингапур миллий университети ҳузуридаги Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби фаолияти билан батафсил танишганлиги ва унинг раҳбарияти билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказганлиги қайд этилди. Учрашувда умумтамълим муассасалари ўқитувчилари ва директорларининг малакасини ошириш, янги методикаларга асосланган услубларни ўргатиш, коллаборация, танқидий ва таҳлилий фикрлар бўйича ишлар олиб бориш, педогог ходимларнинг ижодий ёндашув ва сифатли таълим беришлари учун барча шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаши, ишчанлик қобилияти ва иш самарадорлигини ошириш мезонлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid