platina.uz
Жамият

Самарқандда келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқандда келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 28 кунлик келин-куёв газдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда кеча, 20 январь куни инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Ташановнинг таъкидлашича, туман газ идораси аза бошланмасидан аввал хонадон эгаларини техника хавфсизлигига риоя қилмасликда айблаб, далолатнома тўлдириб кетган. Маълум бўлишича, тун ярмида газ тармоқдан узилган ва қайта ёқилган. Оқибатда, хонага газ сизиб чиққан ва уйқуда бўлган келин-куёв заҳарланган. Улар эрталаб хонадонида ўлик ҳолда топилган. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, келин-куёвнинг ота-онаси ва яқинлари жасадни кўмиб юборган ва бу тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермаган. Ҳозирда Самарқанд вилоят прокуратураси ҳодиса юзасидан текширув олиб боряпти.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid