platina.uz
Спорт

Роналду собиқ клубини судга бермоқчи

Роналду собиқ клубини судга бермоқчи
Саудиянинг "Ан-Наср" клуби юлдузи Криштиану Роналду собиқ жамоаси "Ювентус"ни судга беришга тайёр. Маълум бўлишича, туринликлар унга махфиу келишув бўйича ваъда қилинган 19,9 миллион евро миқдоридаги суммани тўлагани йўқ. Томонлар ўртасидаги яширин битим ҳужжатлари 2022 йилнинг 23 март санасида адвокат Федерико Рестанонинг офисидан топилган эди. Унда Криштиану Туриндан кетган тақдирда ҳам "кекса сеньора" унинг ҳисобига каттагина маблағ ўтказиб бериши кўзда тутилган. Португалиялик ҳужумчи 2018 йилнинг ёзида "Ювентус" таркибига бориб қўшилганди. Шундан сўнг у туринликлар либосида 134 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 101 гол ва 22 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid