platina.uz
Жамият

Марказий поликлиникалар таркибида фтизиопульмонология бўлимлари ташкил этилади

Марказий поликлиникалар таркибида фтизиопульмонология бўлимлари ташкил этилади
“2023–2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–12-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди Қарорга кўра: туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалар таркибидаги фтизиатрия бўлимлари ва хоналари негизида фтизиопульмонология бўлимлари ташкил этилади; вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларидаги бош пульмонолог штатлари ҳудуддаги фтизиатрия ва пульмонология марказларига ўтказилади; тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш мақсадида “Уйқу апноэ” марказлари ташкил қилинади. 2023 йилдан ҳар йили: ▫️латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача; ▫️латент туберкулёз инфекциясига чалинган шахсларни даволаш қамрови 21 минг нафаргача; ▫️туберкулёз микобактериясини бир вақтнинг ўзида 1- ва 2-қатор туберкулёзга қарши дори воситаларига резистентликни аниқлайдиган тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамрови 120 минг нафаргача; ▫️туберкулёз билан касалланган беморларни дори воситалари билан таъминлаш 18 минг нафаргача етказилади. 2023 йил 1 мартгача: туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхати тузилади; Фтизиатрия касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади. “Ўпка саломатлиги” мобил бригадаси доирасида олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолига бепул тиббий кўрик доирасида скрининг тадбирлари ўтказилади. Қарорга кўра, танлов асосида саралаб олинган 40 нафаргача фтизиатр ва пульмонологлар 2023–2026 йилларда хорижий тиббиёт марказларида малака оширишга юборилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid