platina.uz
Жамият

ДХХ Наманганда наркотик моддалар ноқонуний айланмасига чек қўйди

ДХХ Наманганда наркотик моддалар ноқонуний айланмасига чек қўйди
«Тошкент – Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» машинаси Поп туманида текширилганида, унинг юкхонасида 1 кг 874 гр «опий» моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқарога тегишли экани маълум бўлди. ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда божхона бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирда аниқланишича, ушбу модда Тошкент вилояти Бекобод туманига Тожикистондан учинчи шахслар орқали ўтказилган. Шунингдек, «Наманган – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Lacetti» автомобили ҳам Поп туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, 901 гр «опий» моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган шахсга тегишли экани маълум бўлди. Аниқланишича, ушбу наркотик модда Наманган вилоятига учинчи шахслар орқали Қирғизистондан ўтказилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid