platina.uz
Жаҳон

Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди

Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Буркина-Фасо шимолида ўтган ҳафта жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган 60 нафар аёл ва бола озод этилган. Манбага кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари қутқарув операцияси ташкил этган ва қўшни вилоят ҳудудида 27 нафар аёл ва 39 нафар чақалоқни топган. «Agence France-Presse» мамлакат расмийларига таяниб Африка Ғарбида жойлашган Буркина-Фасо давлатида террорчи гуруҳлар жангарилари 60 га яқин маҳаллий аҳолини ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Агентлик маълумотларига кўра, террорчилар шаҳар яқинидаги ўрмонзорда резавор мевалар тераётган аёллар гуруҳларига икки марта ҳужум уюштирган. Маълум бўлишича, мазкур ҳужумлар 12 ва 13 январь кунлари содир этилган. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Франция президенти Эммануэль Макрон Африканинг Саҳел минтақасида жангари гуруҳларга қарши «Barkhane» аксилтеррор операцияси якунланганини эълон қилган эди. Франция 2014 йил август ойидан бери Мали, Буркина-Фасо, Мавритания, Нигер ва Чаддаги террорчи гуруҳларга қарши операция ўтказмоқда. Бу француз ҳарбийлари 2013-2014 йилларда Малида амалга оширган «Сервал» операциясининг мантиқий давоми ҳисобланади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid