platina.uz
Жамият

Андижонда фермер хўжалигига тегишли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Андижонда фермер хўжалигига тегишли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Андижонда фермер хўжалигига тегишли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиши департаменти матбуот хизмати хабар берди. Департамент ҳамда ИИБнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.О. ва Б.У. Улуғнор туманидаги “У.ш.” фермер хўжалиги раҳбари билан хўжалик ер майдонида шерикчилик асосида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун мухр ва бошқа ҳужжатларини қўлга киритиб, фуқаро Ф.О.га ушбу фермер хўжалигига қарашли 4 гектар боғдорчилик ер майдонини расмийлаштириб олиб бериш эвазига 148,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid