platina.uz
Жамият

2010 йилгача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари 31 мартдан ҳақиқийлигини йўқотади

2010 йилгача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари 31 мартдан ҳақиқийлигини йўқотади
Жорий йилнинг 31 мартидан бошлаб 2010 йилгача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқийлигини йўқотади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Қайд этилишича, ҳукуматнинг 2022 йил 12 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан эски намунадаги барча ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автотранспортларнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича белгиланди: 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача; 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача; 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача; 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача. Хабарда таъкидланишича, юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid