platina.uz
Жаҳон

Европа Иттифоқида миллионер банкирлар сони 40 фоиздан ошган

Европа Иттифоқида миллионер банкирлар сони 40 фоиздан ошган
Европа банк бошқармаси (EBА) ҳисоботига кўра, Европа Иттифоқида йилига 1 миллион евродан ортиқ даромад оладиган банкирлар сони 2021 йилда 41,5 фоизга ошган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди. Агар 2020 йилда бундай кишилар сони 1383 нафар бўлган бўлса, 2021 йилда – 1957. Бу статистик маълумотларни юритиш бўйича рекорд кўрсаткич, яъни 2010 йилдан бери Буюк Британия маълумотларини ҳисобга олмаганда. EBА миллионер банкирлар сонининг ўсишини банк сектори учун кучли 2021 йил, шунингдек, Буюк Британия ва ЕИдан юқори маошли ишчиларнинг Брехитдан кейин чиқиб кетиши билан боғлайди. Регулятор, шунингдек, миллионер банкирлар сонининг ўсишининг 70 фоизи фақат учта мамлакат - Италия, Франция ва Испаниядан келганини айтди. 1 миллион евродан ортиқ даромад олган банкирларнинг энг кўп сони Германияга тўғри келди – 30%. Шу билан бирга, энг кўп маош олувчи банкир Испанияда ишлайди. У 2021 йилда 14-15 миллион евро ишлаб топишга муваффақ бўлди. Бу Испаниядаги ўртача маошдан камида 466 баравар кўп, дея қайд этади EBА. Яна учта банкир – Германия, Испания ва Франциядан биттадан 13-14 миллион евро ишлаб топишга муваффақ бўлди. Ушбу банкирларнинг исмлари ошкор қилинмади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid