platina.uz
Жаҳон

Тоқаев Қозоғистон парламенти қуйи палатасини тарқатиб юборди

Тоқаев Қозоғистон парламенти қуйи палатасини тарқатиб юборди
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев республика парламенти мажилисини (қуйи палатаси) тарқатиб юборди ва навбатдан ташқари депутатлар сайлови ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. “Давлат раҳбари 2023 йил 19 январдаги фармони билан еттинчи чақириқ Қозоғистон Республикаси парламенти мажилисини тарқатиб юборди, шунингдек, 2023 йил 19 мартга Қозоғистон Республикаси парламенти мажлиси депутатларининг навбатдан ташқари сайловини белгилади”, - дейилади хабарда. Фармонлар қонун чиқарувчи ҳокимият ҳар икки палатаси спикерлари ва бош вазир билан маслаҳатлашувлардан сўнг имзоланди. Тоқаевнинг айтишича, эндиликда парламент депутатларининг 70 фоизи партиявий рўйхатлар бўйича, 30 фоизи эса  бир мандатли округлардан сайланади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid