platina.uz
Жамият

Ўзбекистон Тожикистондан қўшимча электр импорт қилишни бошлади

Ўзбекистон Тожикистондан қўшимча электр импорт қилишни бошлади
Аномал совуқ даврида Сурхондарё вилоятида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қўшни Тожикистон Республикасидан қўшимча электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ҳудудий электр тармоқлари» Сурхондарё ҳудудий филиали матбуот хизмати хабар берди. 18 январ куни Шўрчи, Олтинсой, Қумқўрғон, Жарқўрғон туманларининг 70 фоиз, Бандихон, Қизириқ, Шеробод туманларининг 90 фоиз ва Бойсун туманидаги электр энергия истеъмолчилари Сариосиё, Узун, Денов туманлари қатори Тожикистон Республикасининг “Регар-500” подстанциясидан чиқувчи 220кВли Л-Регар-Зарчоп ва Л-Регар-Шеробод электр узатиш тармоқлари орқали кучланиш билан таъминланди. Вилоятимизнинг Термиз, Жарқўрғон туманларининг 30 фоизи, Музработ, Ангор, Шеробод туманларининг 10 фоизи ҳамда Термиз шаҳрининг электр энергия истеъмолчилари 196 МВт юклама билан Ўзбекистон Республикаси орқали кучланиш билан таъминланмоқда. Тожикистон Республикасининг “Регар-500” подстанциясидан чиқувчи 220кВли Л-Регар-Зарчоп ва Л-Регар-Шеробод электр узатиш тармоқларининг ҳар биридаги симнинг юкламани кўтариш қобилияти 250 МВтга мўлжалланган бўлиб, Л-Регар-Зарчоп ва Л-Регар-Шеробод электр узатиш тармоқларининг бирортаси фавқулотда ўчиб қолиш ҳолатлари юз берган вақтларда энергосистемани сақлаб қолиш мақсадида Шўрчи, Олтинсой, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Бойсун, Сариосиё, Узун, Денов туманлари бўйича Жанубий минтақавий диспетчерлик бошқармаси диспетчерларининг топшириғи ва Сурхондарё ҳудудий диспетчерлик бўлими диспетчерининг фармойиши билан туманларнинг ўзидан тасдиқланган чеклаш графигига асосан 6-10 кВли фидерлардан соатига 70-80 МВт дан чеклаш олиб бориш тақазо этилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid