platina.uz
Жаҳон

Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди

Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди. Бу ҳақда Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибайга таяниб Tengrinews хабар берди.
«Нурсултон Назарбоевнинг юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Операция муваффақиятли кечди. Биринчи президентнинг ҳаётига нисбатан хавф йўқ. Ҳозир у кузатув остида», — деб ёзди Айдос Укибай Twitter’да.
Унинг сўзларига кўра, операция Миллий илмий кардиожарроҳлик марказида таниқли кардиожарроҳ Юрий Пя раҳбарлиги остида ўтказилган. Аввалроқ Нурсултон Назарбоевнинг Остонадаги касалхоналардан бирига ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid