platina.uz
Спорт

Узоқ кутилган кун! Бугун Роналду ва Месси майдонда тўқнаш келади

Узоқ кутилган кун! Бугун Роналду ва Месси майдонда тўқнаш келади
Бугун "Пари Сен-Жермен" жамоаси Ар-Риёд юлдузларидан иборат жамоага қарши майдонга тушади. Шоу сифатида ташкил этилаётган ўртоқлик учрашувида парижликлар "Ал-Насср" ҳамда "Ал-Ҳилол" клубларининг етакчи футболчиларидан тузилган таркиб билан беллашади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олиши режалаштирилган. Риёдликлар таркибида Криштиану Роналду сардор сифатида жамоани майдонга бошлаб тушади. Аввалроқ, баҳс қайдномаси эълон қилинганди. Роналду ва Месси сўнгги бор 2020 йилнинг 9 декабрида тўқнаш келганди. Ўшанда Криштиану "Ювентус", Месси "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid