platina.uz
Жамият

Қарз сабаб электромобиль "қулоғини ушлаб кетди"

Қарз сабаб электромобиль "қулоғини ушлаб кетди"
Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 29.11.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор «F.E.M» МЧЖдан ундирувчи фуқаро Б.Примов фойдасига 252.960.000 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 13.12.2022 йил куни ижро иши юритуви қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори Марғуба Амонова маълум қилди. Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорга тегишли бўлган 12 турдаги турли хил автоторанспорт воситаларига нисбатан тақиқ қўйилган ва бир дона электромобиль автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. Хозирда автотранспорт воситасини аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid