platina.uz
Жамият

Кутилмаган хушхабар: шифокорлар юртимизда илк бор сиам эгизакларини ажратиб олишди

Кутилмаган хушхабар: шифокорлар юртимизда илк бор сиам эгизакларини ажратиб олишди
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик марказида операция натижасида ажратиб олинган болалар ҳолидан хабар олди. Вазир қирғизистонлик эгизакларнинг онаси ва бувиси билан суҳбатлашиб, ўзбекистонлик мутахассислар малакасига ишонч билдиргани учун уларга миннатдорлик сўзларини билдирди. Ўз навбатида, болаларнинг бувиси Хатира Примова ва онаси Зоҳида Мирзаакбарова ҳам вазирга ҳамда бутун ўзбек шифокорларига ўз ташаккурини айтди: — Ўш шаҳридан келдик. У ерда ҳомиламда муаммо борлигини аниқлашганда бизни Бишкекка юборишган. Туғуруқдан 10 кун ўтгач, болаларимнинг яшаб қолиш имкони умуман йўқлиги айтишиб, уйга рухсат беришди, — деди эгизалкларнинг онаси. — Фотима-Зуҳрамнинг яшаб кетишидан умид узолмас эдик. Шунинг учун Бахтиёр Эргашевга телефон орқали мурожаат қилдик. — Мана, туғилганида ҳеч ким яшаб кетишига ишонмаган набираларим 7 ойлик бўлди. Бунга, аввало, Аллоҳнинг марҳамати, сўнгра ўзбекистонлик шифокорларнинг маҳорати сабаб, — деди болажонларнинг бувиси. — Ўз касбининг ҳақиқий фидойилари бўлган, ишини виждонан ва ҳалол бажараётган шифокорларга раҳмат айтаман. Вазир айтганидек, набираларим келажакда шундай қўли енгил шифокор бўлишини ният қилдик.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid