platina.uz
Жамият

Жиззахда сохта ҳужжатлар орқали 1,6 млрд сўм микроқарзни ўзлаштирган фирибгарлар аниқланди

Жиззахда сохта ҳужжатлар орқали 1,6 млрд сўм микроқарзни ўзлаштирган фирибгарлар аниқланди
Жиззахда 1,6 млрд сўм микроқарзни ўзлаштирган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.А. ва бошқалар “J.I.” МЧЖда ишламаган 59 нафар фуқаро номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали банк муассасасидан жами 1,6 млрд сўм микроқарз олишга эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid