platina.uz
Жамият

Бишкекдан Истанбулга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Бишкекдан Истанбулга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
Turkish Airlines авиакомпаниясининг Бишкекдан Истанбулга учган самолёти аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Тошкент халқаро аэропортига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди. Маълум қилинишича, қўниш ҳудудида туман тушиб, кўриш масофаси 800 метрни ташкил этган. Шу сабабли экипаж аъзолари муқобил аэродромга тўхташга қарор қилган. Бортида 184 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан 09:42 да аэропортга қўнди. Айни пайтда самолётнинг белгиланган манзилга парвозини амалга ошириш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid