platina.uz
Жамият

Юртимиз бўйича бир суткада 23 нафар эгизак дунёга келди

Юртимиз бўйича бир суткада 23 нафар эгизак дунёга келди
Жорий йил 17 январь эрталабки соат 08:00 дан 18 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди. “103” хизмати: 2 770 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди. “Тез ёрдам”га 33 427 та чақириқ келиб тушди. Энг кўп чақириқлар: Фарғона вилояти — 4 032 та, Тошкент шаҳри — 3 447 та, Андижон вилояти — 3 379 та, Тошкент вилояти — 3 327 та, Сурхондарё вилояти — 3 145 та. Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 2 942 та мурожаат келиб тушди. Беморлардан 877 нафари госпитализация қилинди. Сутка давомида жами 2 332 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан: 1 222 нафари — ўғил; 1 110 нафари — қиз. Ушбу гўдаклардан 23 нафари — эгизак. Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар: Қашқадарё вилояти — 264 нафар, Фарғона вилояти — 261 нафар, Самарқанд вилояти — 245 нафар, Наманган вилояти — 205 нафар, Сурхондарё вилояти — 205 нафар.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid