platina.uz
Жамият

Тошкент кенгаши собиқ ҳокимга мурожаатнома йўллаганини рад этди

Тошкент кенгаши собиқ ҳокимга мурожаатнома йўллаганини рад этди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раисининг ўринбосари Тошпўлат Матибаев пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаатнома эълон қилинганини инкор этувчи баёнотни эълон қилди.
«Хурматли Тошкент шаҳар фуқаролари Ижтимоий тармоқларда тарқалган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг мурожаатномаси бўйича шуни маълум қиламизки 16-17 январь кунлари халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ҳеч қандай йиғилиши бўлиб ўтмади ва Кенгаш депутатлари номидан Тошкент шаҳар собиқ хокими Ж. Артикходжаев тўғрисида баёнот берилмаганлигини билдирамиз», - дейди Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Матибаев.
Аввалроқ Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгаши ўзининг Telegram каналида аҳолини электр энергияси ва газ билан таъминлашда юзага келган инқироз фонида Президент томонидан ишдан бўшатилган мазкур кенгашнинг собиқ раиси, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қисқа мурожаат эълон қилган. Кейинчалик ушбу хабар ўчириб юборилган. «Gazeta.uz» мазкур хабарнинг скриншоти ва унинг нашр этилганини тасдиқловчи каналга ҳаволани эълон қилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid