platina.uz
Жамият

Сирдарёда учта банкнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сирдарёда учта банкнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Сирдарёда учта банкнинг мансабдор шахслари ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда 16,6 млрд сўмни талон-торож қилган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Сирдарё вилоятида ўтказилган ўрганишда «Агро банк» АТБ, «Халқ банки» АТ, «Микрокредит банк» АТБ туман-шаҳар филиаллари мансабдор шахслари бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, ўзларига ишониб топширилган ва уларнинг ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилган. Жумладан, 2022 йил 9 ойи давомида вилоят бўйича оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 642 нафар фуқаро билан жами 16,6 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши бўйича шартномалар тузиб, жами 19 та таъминотчи корхона орқали маблағлар ноқонуний ўзлаштирилганлиги аниқланган. Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Агентлик томонидан Бош прокуратурага юборилган. Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаси бўйича 642 нафар фуқаро учун ажратилган ва 19 та таъминотчига ўтказилган жуда кўп миқдордаги 16,6 млрд сўм кредит маблағлари эвазига маҳсулот етказиб берилмасдан нақдлаштириб, мақсадсиз ишлатиш йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолатлари аниқланиб, 2023 йил 14 январь куни ҳоким ёрдамчилари ва 19 та таъминотчи ҳамда «Агро банк» АТБ, «Халқ банки» АТ, «Микрокредит банк» АТБ туман-шаҳар филиаллари мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid