platina.uz
Жамият

Расул Кушербаев муҳим таклифни илгари сурди

Расул Кушербаев муҳим таклифни илгари сурди
Собиқ депутат Расул Кушербаев банклардан кредити бор инсонлар учун муҳим таклифни илгари сурди.
"Шу кунларда банклардан кредит ҳисобига тирикчилик учун автомобил, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш воситаларини олган кўплаб фуқаролардан мурожаатлар бўлмоқда. Асосий муаммо аномал совуқ натижасида газ, электрдаги чекловлар ва ноқулай об-ҳаво сабабли нормал фаолият олиб бора олмаганликлари учун январь ойи кредитини тўлаш имконияти йўқлиги билан боғлиқ. Шу боис, Марказий банк бош бу масалани ўрганиб, пандемия вақтида бўлгани каби барча тижорат банкларига кредит тўловида январь ойи учун кредит таътили бериш ёки бошқа муддатга чўзиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиши зарур бўлади. Ўз ўрнида тижорат банклари ҳам вазиятни холис баҳолаб, кредит тўловчиларга январь ойи тўлови учун шундай имтиёз беришса мақсадга мувофиқ бўларди. Бу ҳам қийин вақтларда одамларимиз учун бир енгиллик, қўллаб-қувватлаш бўлади", - дейди Кушербаев.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid