platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда 2022 йилда 102 хизматига қарийб 3 миллионга яқин қўнғироқ бўлди

Ўзбекистонда 2022 йилда 102 хизматига қарийб 3 миллионга яқин қўнғироқ бўлди
Ўзбекистонда 2022 йилда 102 тизими Call-марказларига 2 миллион 864 минг 778 та қўнғироқ бўлди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, янги 102 тизими колл-марказлари 2020 йил сентябрь ойидан 2021 йил якунига қадар уч босқичда ишга туширилди. 2022 йил якуни бўйича 102 – колл-маркази томонидан қабул қилинган қўнғироқлар сони – 2 миллион 864 минг 778 тани ташкил этди. 102 тизими замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва геоахборот тизимлари билан жиҳозланган. Тизим ягона кластер ва платформага бирлаштирилган. Ахборот хавфсизлиги таъминланган бўлиб, домен назорат тизими билан дастурий-техник ҳимояланган. Тизимга нафақат ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар, балки кўмакка муҳтож шахслар, хусусан, қариялар ҳам қўнғироқ қилиб туради. Бундай вазиятда хабарлар манзил бўйича профилактика инспекторларига етказилади ва зарурий ёрдам амалга оширилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid