platina.uz
Жамият

Москвадан Гоага учаётган самолёт Урганчга фавқулодда қўнди

Москвадан Гоага учаётган самолёт Урганчга фавқулодда қўнди
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Москва-Гоа йўналиши бўйича учаётган AFL236 рейси самолёти зўравон йўловчи туфайли Урганч аэропортига қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, экипаж ички ишлар органларидан самолёт трапига бўлинма юборилишини сўраган. Бортида 356 йўловчи бўлган Boeing 777−300 20:29 да қўнди. Маст йўловчи рейсдан чиқариб ташланди. Яқин вақтларда самолёт Урганчдан белгиланган аэропортга учади, дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid