platina.uz
Жамият

Жиззахда 8 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззахда 8 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жиззах шаҳрида автобус ҳайдовчиси ухлаб қолиб, «заправка»да навбат кутиб турган 7 та машинага бориб урилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, воқеа 17 январь куни соат 21:00 ларда Жиззах шаҳар “Мустақиллик шоҳ” кўчасида, “ANKAI” русумли “Жиззах автотранс сервис” МЧЖга қарашли йўловчи ташувчи автобусни йўловчиларсиз бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.Н. ҳаракат давомида чарчоқ аломати бўлиб, ухлаб қолиши оқибатида рул бошқарувини йўқотиб “JizzaxPlasTex” корхонаси олдидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ўзи билан бир йўналишда олдинда навбат кутиб тўхтаб турган: 1) ҳайдовчи Қ.А.га тегишли “Damas” русумли автомобилнинг орқа қисмига келиб урилиши натижасида “Damas” автомобили йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилиб кетган ҳамда автобус ҳаракатини давом эттириб: 2) ҳайдовчи Т.К.га тегишли “Nexia-2” русумли; 3) ҳайдовчи Т.У.га тегишли “Nexia-2” русумли; 4) ҳайдовчи З.Ш.га тегишли “Cobalt” русумли; 5) ҳайдовчи Х.А.га тегишли “Nexia-3” русумли; 6) ҳайдовчи У.С.га тегишли “Nexia-2” русумли; 7) ҳайдовчи Р.И.га тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомобилларга, жами 7 та транспорт воситаларига тўқнашиб ЙТҲ содир этган. ЙТҲ натижасида “Damas” автомобили ҳайдовчиси, А.Қ.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор тартибда даволаниш учун яшаш манзилига юборилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid