platina.uz
Жамият

“Ҳудудгаз Тошкент” раҳбари қамоқдан озод қилиндими?

“Ҳудудгаз Тошкент” раҳбари қамоқдан озод қилиндими?
Ижтимоий тармоқларда “Ҳудудгаз Тошкент” раҳбари Музаффар Алиевнинг қамоқдан озод қилинганлиги ҳамда иш жойида фаолият олиб бораётганлиги тўғрисида маълумот жойлаштирилган. Тошкент вилоят прокуратура ҳолат бўйича расмий маълумот берди. Маълум қилинишича, тергов ҳаракатлари давомида М.Алиевга нисбатан қўлланилган “қамоқ“ эҳтиёт чораси “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган. Бундан ташқари, М.Алиевнинг лавозимидан четлаштириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими мавжуд. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди. Аммо нега жамоатчилик бу борада савол қўя бошлагандан кейин очиқланяпти вазият? Ҳолатни аввалроқ очиқлаш иложи йўқмиди? Ёки халқ тили билан айтганда бу ҳолатлар “билса чин, билмаса ҳазил” қабилида хаспўшланилиши керакмиди?
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid