platina.uz
Жамият

Ҳарорат кўтарилиши сабаб Қашқадарёда сел келдими?

Ҳарорат кўтарилиши сабаб Қашқадарёда сел келдими?
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 17 январь куни сув тошди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, ҳодиса соат 15:30 да туманнинг «Самор» маҳалласида содир бўлган. Ҳолат ўрганилганда аҳоли ўзбошимчалик билан Қизилдарё дарёсидан фойдаланиши аниқланган. Мутахассислар томонидан ҳолат ўрганилганда, мазкур ҳудуд аҳолиси ўзбошимчалик билан Қизилдарё дарёсидан фойдаланиши яъни, сув тақсимлагичини очиши оқибатида қишлоқнинг ички каналларидан сувнинг тўлиб оқишига сабаб бўлган. Қолаверса, муз бўлаклари тўпланиб, сув йўналишини ўзгаришига олиб келганлиги маълум бўлди. Натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фуқароларнинг ҳеч бир бино-иншоотлари ва мол-мулкига зиён этмаган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid