platina.uz
Жамият

Давлат хизмати Сингапур тажрибаси асосида ривожлантирилади

Давлат хизмати Сингапур тажрибаси асосида ривожлантирилади
Давлатимиз раҳбарининг Сингапурга ташрифи доирасида давлат хизмати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан амалий учрашувлар ва музокаралар бўлиб ўтди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси делегацияси Сингапур Давлат хизмати департаменти вакиллари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Олий даражадаги ташриф доирасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Сингапур Давлат хизмати коллежи ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда. Музокаралар якуни бўйича 2023 йилда Миллий кадрлар захирасига киритилган давлат хизматчилари учун стратегик режалаштириш, лидерлик, давлат хизматида самарадорлик, рақамлаштириш, инновациялар каби долзарб йўналишларда малака ошириш курсларини ташкил қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid