platina.uz
Жамият

Боку ва Урганч ўртасида ҳафтасига бир марта ҳаво қатновлари йўлга қўйилмоқда

Боку ва Урганч ўртасида ҳафтасига бир марта ҳаво қатновлари йўлга қўйилмоқда
Озарбайжоннинг «Azal» авиакомпанияси Урганч ва Боку ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатнавларини йўлга қўяди. «Uzbekistan Airports» АЖ маълумотига кўра, биринчи мунтазам йўловчи қатнови жорий йил 28 январга мўлжалланган. Улар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига бир марта — шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз: Урганч шаҳри Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги тўртинчи шаҳар бўлади. Бокудан Тошкентга ҳаво қатнавлари ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Бокудан Самарқандга — сешанба ва пайшанба кунлари. Бокудан Фарғонага — пайшанба кунлари. 1992 йилда ташкил этилган Озарбайжон Ҳаво Йўллари (Azal) йирик авиаташувчи бўлиб, Boing ва Airbus  самолётларининг замонавий паркига эга бўлган МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятидаги етакчилардан бири  ҳисобланди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid