platina.uz
Жамият

Совуқ об ҳаво туфайли «Афросиёб» поездининг бешта рейси бекор қилинди

Совуқ об ҳаво туфайли «Афросиёб» поездининг бешта рейси бекор қилинди
"Афросиёб" поездининг Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида қатновчи яна бешта рейси бекор қилинди. Бу ҳақда "Ўзтемир йўлйўловчи" матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, аномал совуқ об-ҳаво туфайли йўловчи поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ўз манзилларига етказишда ноқулайликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида ушбу йўналишда 16, 17, 18, 19, 20 январь кунлари амалга оширилиши лозим бўлган 5 та рейс бекор қилинади.
«Харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни "Ўзбекистон темир йўллари"нинг расмий сайтида қайтаришингиз мумкин. Чипта 100 фоиз қийматда қайтарилади», дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid