platina.uz
Жамият

Сирдарёдаги уйда содир бўлган портлашда 2 киши ҳалок бўлди

Сирдарёдаги уйда содир бўлган портлашда 2 киши ҳалок бўлди
Сирдарё вилояти Ховос туманидаги 2 қаватли уйда 15 январь куни соат 14:50 да газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида 2 та хонадоннинг қурилиш конструкцияларига шикаст етган. Бу ҳақда вилоят ФВВ хабар берди. Маълум қилинишича, dоқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув отряди зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Афсуски, ушбу ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро вафот этган, бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган. Ўша заҳотиёқ вилоят ҳокими ҳамда тегишли масъуллар ҳам воқеа жойига етиб борди ва вазият тўлиқ назоратга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid