platina.uz
Жамият

Шу ҳафтадан кунлар исий бошлайди

Шу ҳафтадан кунлар исий бошлайди
Ўтган ҳафтада ҳудудимиздаги ғайритабиий совуқ об-ҳавони белгилаган Қозоғистон вилоятлари устидаги совуқ антисиклон заифлаша бошлади. Бу тенденция келгуси кунларда ҳам давом этади. Ўзгидромет прогнозига кўра, ҳафтанинг ўрталарида кунлик ҳарорат кўтарилади. -3 даража совуқ -2 даража илиқ, кечаси ҳарорат 8-13 даража совуқ бўлади ва ҳарорат иш ҳафтаси охиригача сақланиб қолади. Шунингдек, ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин. Республика йўлларида айрим жойларда музлик қолади. Бундан ташқари, кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилгач, уйларнинг томидаги қор эрий бошлайди, музликлар пайдо бўлади. Ташқарига чиқаётганда диққатли ва эътиборли бўлинг. Маълумот учун, 16-январ куни тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи сақланиб қолиши айтилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid