platina.uz
Жамият

«Ҳудудгаз Бухоро» мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Ҳудудгаз Бухоро» мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бухоро вилоят прокуратураси, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва "Ўзнефтгазинспекция" мутахассислари ҳамкорлигида вилоятдаги метан қуйиш шохобчалари ўрганилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, “Д.А.” МЧЖга қарашли 2 та шохобча ва “О.Б.Г.” МЧЖга қарашли 1 та шохобчага келган табиий газ қувурларига ўрнатилган “Автопилот-ПРО” русумли газ ҳисоблаш ускуналари текширилганда, газ ҳисоблагич ускунасидаги мавжуд имплюс трубкасига ўрнатилган тамғани газ маҳсулотлари қувурларида ўғирлик қилиш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз бошқа тамғага алмаштириб, имплюс трубкасини маҳкамлаб, газ ўтиш ҳаракати пасайиши натижасида ҳисоблагич диафрагмасидан ўтаётган газ ҳажмини сунъий равишда камайтирилган ҳолда кўрсатилишига эришган. Бунинг оқибатида, “Д.Д.” МЧЖга қарашли 2 та шохобча томонидан 11,1 млрд. сўмлик ҳамда “О.Б.Г.” МЧЖга қарашли шохобча томонидан 15,1 млрд. сўмлик жами 26,2 млрд. сўмлик табиий газ яширин равишда талон - торож қилиниб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 207-модда 1-қисми ҳамда “Д.Д.” МЧЖ ва “О.Б.Г.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида 4 нафар шахс айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари Бухоро вилоят прокуратураси томонидан ўтказилмоқда. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid