platina.uz
Жамият

Филиппин тажрибаси бўйича энергетика ислоҳотлари ўрганилди

Филиппин тажрибаси бўйича энергетика ислоҳотлари ўрганилди
Бу борада юртимиздаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) тадқиқотчилари дунё мамлакатлари ислоҳотлари ва уларнинг самарасини таҳлил қилишди. Таҳлилларга кўра ўтган асрнинг 80-йилларида Филиппинда электр энергияси асосан монопол мавқега эга Миллий энергетика корпорацияси (НПC) томонидан ишлаб чиқарилар ва етказиб бериларди. Тизимнинг нотўғри бошқарилиши, бозор қоидаларига амал қилинмаслиги мамлакатда электр энергияси танқислигини юзага келтирди. 2001-йилга келиб, вазият инқироз даражасига етди. Бу эса соҳадаги ислоҳотларни тезлаштириб юборди. Ислоҳотларнинг бориши 2001-йилда Филиппин ҳукумати энергетика тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Шунга кўра, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш режалаштирилди: - ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимидаги давлат активларини хусусийлаштириш; - электр энергияси учун тарифларни бозор қоидаларига мувофиқлаштириш; - тарифларни мустақил тартибга солувчи орган сифатида Электр энергияси нархларини тартибга солиш комиссиясини (ЭРК) ташкил этиш; - электр энергиясининг улгуржи бозорини шакллантириш; - узоқ муддатли чакана истеъмолни рағбатлантириш; Ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида қуйидаги институционал муаммолар юзага келди: 1. Электр энергетикаси тизимига давлат томонидан аралашувнинг кучлилиги; 2. Электр энергиясини ишлаб чиқариш тизимини хусусийлаштиришда юзага келган қийинчиликлар (инвесторлар ишончининг йўқлиги); 3. Тизимни тартибга солиш механизмининг яхши ишламаслиги. Ислоҳотлар давомида муаммолар юзага келган бўлсада, ютуқларга ҳам эришилди. Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва акциз солиғининг оширилиши, шунингдек, давлат харажатларининг чекланиши туфайли 2004-йилнинг охири 2005-йилнинг бошида электр энергияси тарифлари 30% га оширилди. Натижада 2005-йил сўнгига келганда Миллий энергетика корпорациясининг (НПC) молиявий тақчиллиги ЯИМга нисбатан 5% дан 0,2% гача қисқарди. Хулоса Ислоҳотлар муваффақияти ҳукуматнинг кучли сиёсий иродасини намоён этди. Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида давлат компаниясининг турли кўринишдаги қарздорлиги ортиб борди. Бу эса мамлакатнинг умумий фискал барқарорлигига хавф туғдирди. Нархларни тартибга солувчи мустақил регулятор ташкил этилганидан кейин ҳам электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналарни хусусийлаштириш муваффақиятли кечмади. Тизимга бозор механизмлари фаол татбиқ этилганидан сўнггина давлат энергетика компаниясининг бюджетга салбий таъсири камайди ва электр энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб беришда ижобий натижалар кўзга ташлана бошлади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid