platina.uz
Жамият

Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳарорат вақтинча пасайтирилади

Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳарорат вақтинча пасайтирилади
Тошкент шаҳрида ҳаво-ҳароратининг кескин пасайши оқибатида иссиқлик станцияларига узатилаётган табиий газ босимининг пасайиб кетиши сабабли хонадонларга етказиб берилаётган иссиқ сув таминотида ҳам, иситиш тизимида ҳам охирги кунларда ҳарорат сезиларли даражада пасайиб кетди. Бунинг натижасида ўз хонадонларини иситиш мақсадида фуқаролар қўшимча электр мосламалардан фойдаланишга мажбур бўлмоқдалар. Бу эса ўз навбатида трансформатор станциялари ва узатиш симларида нормадан ортиқча юкламани вужудга келтиряпти, бунинг оқибатида эса, охирги кунларда трансформаторлар ва симларда портлаш, ёниб кетиш каби авариялар сони кунлик ўн баробаридан ошиб кетди. Шунга кўра, электр тизимига юкламани пасайтириш, ҳамда марказлашган иссиқлик тизими (отопление)да ҳароратни кўтариш мақсадида, энг камида, уч кун давомида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳароратни вақтинча пасайтиришга мажбурмиз. Бунда сувни иситишга сарфланаётган табиий газ иссиқлик тизими (отопление)га йўналтирилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid