platina.uz
Жамият

Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳокимлари полковник унвони билан тақдирланди

Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳокимлари полковник унвони билан тақдирланди
Кеча, 14 январь куни Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимовга мудофаа вазирининг буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Турдимовга ҳарбий унвонни Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов топширди. Шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга ҳам мудофаа вазири буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилди. Бундан ташқари, Хайрулло Бозоров Мудофаа Вазирининг буйруғи билан, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида фаол иштироки учун И даражали «Намунали хизмати учун» кўкрак нишони билан тақдирланди. Унга бу унвон ва нишонни Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Лутфулла Бузруков топширди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid