platina.uz
Спорт

Месси Европада қолиб, ғалаба қозонишда давом этмоқчи

Месси Европада қолиб, ғалаба қозонишда давом этмоқчи
"TyC Sports" нашри тарқатган хабарга қараганда, аргентиналик футболчи фаолиятини Франция чемпионатида давом эттирмоқчи. Бу ерда уни барча нарса қониқтиряпти. Манбага кўра, 35 ёшли плеймейкер "Барселона"га қайтиш вариантини ҳаёлига ҳам келтирмаган. Унинг Париждан кетиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлмаган. Леога МЛСдан таклиф келган, бироқ у буни жиддий қабул қилмаган. Месси Европада қолиб, ғалаба қозонишда давом этмоқчи. ПСЖ унга 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф этмоқда. Лео жорий мавсум парижликлар либосида 20 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 гол ва 14 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid